«Учар голланд» Арьен Роббен фаолиятини якунлади
Голландиялик футболчи Арьен Роббен ўзининг Instagram саҳифасида фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
Футболчи фаолиятини иккинчи марта якунлаяпти. Аввалроқ, 2019 йил у спортни тарк этаёганини маълум қилган эди. Аммо, 2020 йил у ўзининг илк жамоаси «Гронинген» профессионал клубга қайтганини эълон қилди.
«Дўстлар, мен ўз футбол фаолиятимини якунлашга қарор қилдим. Бу қарорга келиш мен учун мушкул бўлди. Руҳий далда берганларнинг барчасига ўз миннатдорлигимни билдираман».
37 ёшли футболчи 2020/21 йилги мавсумда етти марта майдонга тушиб, иккита голли пас узатган. Роббен Голландиянинг «Гронинген» (2000-2002) ҳамда ПСВ (2002-2004), Англиянинг «Челси» (2004-2007), Испаниянинг «Реал» (2007-2009), Германиянинг «Бавария» (2009-2019) жамоаларида тўп сурган.
Голландия миллий терма жамоа сафида Роббен Европа чемпионатининг бронза (2004) медали, жаҳон чемпионатларининг кумуш (2010) ҳамда бронза (2014) медалларини қўлга киритган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter