Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

UDEA – Рақамли иқтисодиёт ва агротехнологиялар университетига қабул бошланди

UDEA – Рақамли иқтисодиёт ва агротехнологиялар университетига қабул бошланди

UDEA – Рақамли иқтисодиёт ва агротехнологиялар университетига қабул бошланди.

Мазкур таълим маскани 10-11-12 август кунлари очиқ эшиклар куни деб эълон қилган эди. Ташриф буюрганлар бинода барча имкониятлар яратилганлиги, ўқув хоналари замонавий технологиялар билан жиҳозланганлигини алоҳида таъкидлашди.

Бу олий таълим муассасасида Ўзбекистон ёшлари учун сифатли таълим олиш имконияти яратилади ва иқтисодиёт, жумладан, банк сектори ва қишлоқ хўжалиги учун халқаро стандартларга мос келадиган малакали кадрларни тайёрлаб беришни режалаштирмоқда.

Битирувчилар қуйидаги фаолият турларига жалб қилинади:

Давлат бошқаруви;
Ахборот коммуникациялари;
Фан ва таълим;
Банк ва молия;
Қишлоқ хўжалиги соҳаларига.

Қабул режасига кўра 2022-2023 ўқув йилида бакалавриатга – 160 нафар, магистратурага – 40 нафар талаба қабул қилиниши режалаштирилган. Университетга қабул жорий йилнинг 26 августига қадар давом этади.

Талабалар UDEA орқали АҚШнинг Мичиган давлат университетида грант асосида ўқиш имкониятига эга бўлишади.

Кириш имтиҳонлари: Математика, мантиқ ва инглиз тили фанларидан олинади. Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола: lms.udea.uz/register

Батафсил маълумот учун:
info@udea.uz
☎️ +998788880800

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг