Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Украина қарши ҳужумга ўтиш учун миллион кишилик армия тўплайди

Украина қарши ҳужумга ўтиш учун миллион кишилик армия тўплайди

Президент Владимир Зеленский мамлакат жанубий ҳудудларини қайтариб олиш бўйича тегишли буйруқни берди, деди Алексий Резников The Times газетасига берган интервюсида.

Украина ҳукумати мамлакат жанубий ҳудудларини қайтариб олиш учун бир миллионгача одамни ҳарбий хизматга сафарбар қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Украина мудофаа вазири Олексий Резников маълум қилди.

«Сиёсий жиҳатдан бу мамлакатимиз учун жуда зарур эканлигини тушунамиз. Президент Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондонига режа ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди. Шундан сўнг Бош штаб тегишли ишларни олиб боради ва бу мақсадга эришиш учун нима қилишимиз кераклиги ҳақида ҳисобот беради», — деди идора раҳбари.

Вазир ушбу ҳудудлар мамлакат иқтисодиёти учун муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

Унинг қўшимча қилишича, Ғарб қуроллари Украина Қуролли кучлари олдида турган вазифаларни бажаришда ёрдам бериши керак. Резников НАТО давлатларидан таъминотни оширишни сўраган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг