Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Украина собиқ иттифоқ даври ихтиролари махфийлиги келишувидан чиқиб кетди

Украина собиқ иттифоқ даври ихтиролари махфийлиги келишувидан чиқиб кетди

Фото: «РИА Новости»

Украина вазирлар маҳкамаси собиқ иттифоқ давридаги ихтироларни махфий сақлаш келишувидан чиқиб кетиш борасида қарор қабул қилди.

Ушбу келишув 1999 йилнинг 4 июнида, Россия, Украина, Беларусь, Арманистон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдавия, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида имзоланган эди. Унга кўра томонлар «собиқ иттифоқ давридаги махфий ихтиролар билан боғлиқ маълумотларни сир сақлашни таъминлаш»га келишиб олган эди.

Бироз вақт муқаддам Украина президенти Петр Порошенко вазирлар маҳкамасига МДҲ таъсисчилар органидан расман чиқиш бўйича иш бошлаш тўғрисида топшириқ берган. У шу билан бирга Киев МДҲ доирасида имзоланган барча халқаро шартномаларни «диққат билан кўриб чиқиши ва улар орасида Украина манфаатларига зиғирча бўлса ҳам тўғри келмайдиган жойи бўлса, чиқиб кетиши» ҳақида баёнот берганди.

2018 йилнинг августида МДҲ низом органларида Украина вакиллиги ёпилган ва тегишли алоқалар Минскдаги Украина элчихонаси орқали амалга оширилиб келмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг