Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Украина Сурия катталигидаги майдонни минадан тозалашига тўғри келади

Украина Сурия катталигидаги майдонни минадан тозалашига тўғри келади

Фото: Portal i.pl

Украина урушдан сўнг 185 минг квадрат километр майдонни минадан тозалашига тўғри келади. Украина давлат фавқулодда вазиятлар хизмати вакили сешанба куни ўтказилган матбуот анжуманида бу ҳақда гапириб ўтди.

Бу жуда катта майдон: бутун Сурия ҳудудига тенг, Болтиқ мамлакатлари ҳудудларини қўшгандан катта, Беларус ҳудудидан сал кичик.

Агар уруш ҳозир тўхтаса, сапёрлар шунча катта майдонни мина майдонларидан, кўплаб портламай қолган жанговар аслаҳалар, бомбалардан тозалашади.

Маълумот учун: Украина ҳудуди — 603 549 км². Ҳудудининг салкам учдан бир қисмини минадан тозалаш талаб этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг