Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Украина яна ўққа тутилди. Одамлар яшаётган уйга ракета тушди (фото)

Украина яна ўққа тутилди. Одамлар яшаётган уйга ракета тушди (фото)

Бугун, 14 январь куни тушдан кейин Украина яна ўққа тутилди. Днепрда тўққиз қаватли бинога ракета келиб урилган. Бинонинг бир қисми қулаб тушган, уй ёнида турган машиналар ёниб кетган.

Днепр мерининг айтишича, ҳужум натижасида шаҳарнинг бир қисми электр энергиясидан маҳрум бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ракетанинг кўп қаватли уйга тушиши оқибатида беш киши ҳалок бўлган. Яна 39 киши жароҳатланган, деди Днепропетровск вилояти маъмурияти раҳбари Валентин Резниченко.

Украина президенти девони раҳбари ўринбосари Кирило Тимошенконинг айтишича, вайроналар остидан 15 киши қутқариб олинган. Яна қанча одам қолгани номаълум.

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба G7 давлатлари ва Европа Иттифоқини Днепр ўққа тутилганидан кейин Россияга қарши янги санкциялар жорий этишга чақирди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг