Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Украина яна Россиянинг Қримдаги ҳарбий базасига зарба берди

Украина яна Россиянинг Қримдаги ҳарбий базасига зарба берди

Бугун, 16 август куни Украина армияси Россиянинг Қримдаги ҳарбий ўқ-дорилар сақланадиган омборига ракета ҳужуми уюштирди. Бу ҳақда Reuters маълум қилди.

Россия томони икки киши жароҳатлангани, темир йўл ҳаракати тўхтатилгани, яқин атрофдаги қишлоқнинг 2000 га яқин аҳолиси эвакуация қилинганини тасдиқлади.

«Киев бу билан Россия тарафга янада чуқурроқ зарба бериш имкониятини намойиш қилди. Украина олти ойдан буён давом этиб келаётган урушнинг динамикасини ўзгартириб юбориши мумкин», – дейилган хабарда.

Россия 2014 йилда Украинадан тортиб олиб, аннексия қилган Қора денгиздаги Қрим ярим ороли аксарият давлатлар томонидан тан олинмаган, Россия Қора денгиз флоти базаси ва машҳур ёзги дам олиш маскани ҳисобланади.

Маълумот учун, ўтган ҳафта Қримнинг ғарбий соҳилидаги Новофедоровкадаги авиабазада содир бўлган портлашлар бир қанча Россия ҳарбий самолётларини йўқ қилиб, катта зарар етказди. Гарчи базанинг бир неча жойида бир вақтнинг ўзида содир бўлган портлашлар космосдан кўринадиган чуқурликларни қолдирган бўлса-да, Москва буни бахтсиз ҳодиса деб атаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг