Украинада «қизил байроқ» кўтарилгани учун бир нечта жиноий иш очилди
Украина миллий полицияси 9 май куни мамлакатда коммунистик рамзлардан фойдаланилгани бўйича 17 та жиноий иш очди, деб хабар қилди Украина ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Миллий полиция раҳбари Игор Клименконинг айтишича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари тақиқланган атрибутлардан фойдаланиш билан боғлиқ бир нечта ҳолатларни қайд этишган.
«9 май куни биз 22 та баённома туздик ва коммунистик режимнинг тақиқланган рамзларини тарқатиш бўйича 17 та жиноий иш қўзғатдик. Миллий полиция ўз вазифасини уддалади», — дея Клименконинг сўзларини келтиради Украина ИИВ матбуот хизмати.
Украинада 2015 йилдан бери 8 май — Хотира ва ярашиш куни сифатида нишонланиб келинади. Барча давлат тадбирлари шу куни бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter