Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Украинада янги бош прокурор тайинланди

Украинада янги бош прокурор тайинланди

Украина президенти Владимир Зеленский Андрей Костинни бош прокурор этиб тайинлади.

Андрей Костин тайинловга қадар Олий Рада юридик қўмитаси раҳбари лавозимида ишлаган.

У 1973 йил 17 апрелда Одессада туғилган. Турли адвокатлик фирмалари ва бошқа ташкилотларда ишлаган, адвокатликдан компания раҳбаригача бўлган йўлни босиб ўтган. У ўз сиёсий фаолиятини 2010 йилда бошлаган ва Одесса шаҳар кенгашига «Ўзгариш учун фронт» партияси фракциясидан депутат бўлган. Ва 2019 йилда у «Халқ хизматкори» партиясидан Олий Радага сайланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Владимир Зеленский Украина бош прокурори Ирина Венедиктовани ходимлар ўртасида кўплаб давлатга хиёнат қилиш фактлари бўлаётгани учун ишдан бўшатганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг