Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Украиналик маҳбуслар портлатиб юборилди. Томонлар бир-бирини айбламоқда

Украиналик маҳбуслар портлатиб юборилди. Томонлар бир-бирини айбламоқда

Украина Қуролли кучлари Бош штаби Россияни украиналик маҳбуслар сақланаётган Еленовка колониясига ҳужум қилишда айблади.

Донецк яқинидаги Еленовка қишлоғидаги, украиналик ҳарбий асирлар сақланадиган колонияни артиллериядан ўққа тутиш Россия ҳарбийлари томонидан 29 июл куни амалга оширилди, дейилади Украина Қуролли кучлари Бош штаби хулосасида. Баёнотда зарба «мақсадли ва қасддан» қилингани таъкидланган.

Россия Мудофаа вазирлиги эса зарба Украина томонидан берилганини қайд этмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 53 нафар украиналик маҳбус ҳалок бўлган, яна 75 нафари яраланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг