Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Украинани тиклаш қанчага тушади?

Украинани тиклаш қанчага тушади?

Фото: UN News

Россия босқини оқибатида Украина инфратузилмасига етказилган зарар қиймати 108 млрд долларга тенг, тиклаш ишлари учун эса камида 185 млрд доллар керак. Ушбу маълумотларни Киев иқтисодиёт мактаби янги тадқиқотида эълон қилди.

Умумий зарарда энг катта улуш — зарар етказилган ёки вайрон қилинган тураржойлар. Сўнгги маълумотларга кўра, аҳоли тураржойларининг камида 129,9 мингтасига зарар етказилган ёки вайрон қилинган, шундан 114,7 мингтаси — хусусий уйлар, 15,1 мингтаси — кўп хонадонли уйлар.

Украина мудофаа вазирлиги бугун, сешанба куни «Твиттер»да ёзишича, Россия босқини оқибатида камида 140 мингта уй вайрон қилинган.

Киев иқтисодиёт мактаби маълумотларига кўра, Россия 24 феврал (урушнинг 1-санаси)дан бери Украинада шикаст етказган, вайрон қилган ёки эгаллаб олган объектлар:

  • 388 та корхона;
  • 43,7 мингта қишлоқ хўжалиги техникаси;
  • 1991 та дўкон;
  • 511 та маъмурий бино;
  • 18 та фуқаролик аэропорти;
  • 105,2 мингта енгил автомобил;
  • 764 та болалар боғчаси;
  • 634 та маданий иншоот;
  • 27 та савдо маркази;
  • 28 та нефт базаси.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг