Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Умрадан «соққа» қилган шахс қамоққа олинди

Умрадан «соққа» қилган шахс қамоққа олинди

Ижтимоий тармоқларда «Хожи ота-оналарни 1 миллиарддан ошиқ пуллари туя қилинган» сарлавҳали хабар юзасидан расмий маълумот берилди.

Аниқланишича, фуқаро Ф.А Хўжаобод туманидан «Умра-2022» мавсумида зиёратга бориш истагини билдирган 74 нафар фуқаролардан жами 1,4 млрд. сўм нақд пулларни олиб ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ф.А га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Вилоят прокуратураси берган маълумотга кўра, тергов ҳаракатлари Хўжаобод туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг