Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ургутда одамлар нега тўпланди?

Ургутда одамлар нега тўпланди?

Фото: ИИВ

Telegram орқали фуқароларни ҳақоратлаган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинди.

Қайд этилишича, 2021 йил 21 июль куни Ургут тумани «Дўстлик» маҳалласида яшовчи 1989 й.т. фуқаро Ш.Ш. Telegram интернет тармоғидаги гуруҳда, гуруҳ аъзоларини ҳақоратлаган видео мурожаатини жойлаштириб, фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан тахқирлаган.

Ҳақоратли видеони кўрган гуруҳдаги айрим фуқаролар Ш.Ш. ҳақоратли сўзлари учун кечирим сўрашини талаб қилиб, унинг яшаш хонадонига боришган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 140-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Ш.Ш.га нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Ш.Ш.нинг яшаш манзилига келиб, жанжал кўтарган барча фуқароларнинг шахсига  аниқлик киритилган. Жамоат тартибини бузган ҳар бир фуқаронинг ҳаракатларига қонуний тартибда баҳо берилади.

Шу ўринда ўзбошимчалик билан, қонунда белгиланмаган тартибда бошқа бир фуқарони “самосуд” қилиш ёки шу каби ҳаракатларга уриниш жиноий жавобгарликни келтириб чиқаришини эслатиб ўтамиз», дейилади Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг