Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ургут ҳокимияти оммавий заҳарланишни тасдиқлади ва рад этди

Ургут ҳокимияти оммавий заҳарланишни тасдиқлади ва рад этди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Ургут туманидаги «Жозмон» маҳалласидаги тўйхонада оммавий заҳарланиш ва юқори температура ташхиси билан одамлар шифокорга мурожаат қилганлиги тўғрисида хабар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги баёнот берган. 

«19 июль куни кеч соат 22:00 атрофида Ургут туман тиббиёт бирлашмасига қарашли юқумли касалликлар шифохонасига икки нафар бемор озиқ-овқатдан ўткир захарланишга гумон ташхиси билан бўлимга олиб келинган.

Беморлар билан суҳбатда улар тўйда турли салатлар еганини маълум қилишди. Шифокорлар томонидан келган беморларга керакли муолажалар ўтказилди.

Туман санитария ва осойишталик маркази ходимлари ҳамда участка тиббиёт ходимлари беморларнинг яшаш ҳудудидаги касалликка гумонланганларни туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар шифохонага кўзатувга олиб келинган.

Гумондорлар текширувдан ўтказилиб, қоникарли аҳволдалиги сабабли уйига жавоб берилган. Ҳозирги вақтда шифохонада икки нафар бемор кузатувда. Уларнинг аҳволи ўртача оғирликда.

Ҳолат «Жозмон» маҳалласи эмас, «Ғиштмачит» маҳалласида содир бўлган.

Ургут туман тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлими 80 ўринга мўлжалланган бўлиб, COVID-19 билан касалланган беморлар учун қўшимча 10 та ўрин ташкил этилган. Айни пайтда юқумли касалликлар бўлимида 85 нафар бемор даволанмоқда.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган 200 нафарга яқин одамлар Ургут туман юқумли касалликлар шифохонасида ётибди деб тарқалган хабар ҳеч қандай асосга эга эмаслигини маълум қиламиз», дейилади ҳокимлик хабарида.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, Ургут тумани ҳокимлиги «Ургутда оммавий заҳарланиш қайд этилмаган» дея хабар бера туриб, ичида 85 киши заҳарланиш ташхиси билан даволанаётганини айтган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг