Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Уруш туфайли 14 миллиондан зиёд украиналик ватанини тарк этди

Уруш туфайли 14 миллиондан зиёд украиналик ватанини тарк этди

Фото: Cronos.Asia

Уруш бошланган 2022 йил 24 февралидан буён Украинанинг 14 325 424  нафар фуқароси мамлакат ҳудудини тарк этди. Бу ҳақда БМТнинг Қочоқлар масалалари бўйича олий комиссари бошқармаси маълумот берди.

Қочоқларнинг 7 708 224 нафари Европа мамлакатларига йўл олган. Ватанига қайтганлар сони — 6 941 852 нафар.

Украина билан қўшни давлатлар чегарасини кесиб ўтган қочоқлар сони:

  • Полша — 6 947 301
  • Россия — 2 852 395
  • Венгрия — 1 589 558
  • Руминия — 1 391 826
  • Словакия — 867 141
  • Молдова — 660 498
  • Беларус — 16 705

Украиналик қочоқларни қабул қилган бошқа мамлакатлар:

  • Германия — 1 002 668
  • Италия — 170 646
  • Испания — 147 930
  • Туркия — 145 000
  • Буюк Британия — 136 600
  • Франция — 105 000
  • Австрия — 84 076
  • Нидерландия — 79 250
  • Литва — 68 396
  • Швейцария — 66 812
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг