Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Уруш қачон тугайди? Украиналик амалдор баёнот берди

Уруш қачон тугайди? Украиналик амалдор баёнот берди

Алексей Данилов.

Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Алексей Данилов Россия ва Украина ўртасидаги уруш узоқ давом этиши мумкинлигини айтди.

«Фронтдаги вазият кескин ва оғир, мен Россия армияси кучсиз деб ҳисоблайдиганлардан эмасман. Улар жуда катта ресурсларга эга», дейди у шанба куни журналистларга берган интервюсида.

Данилов бу ҳақда Канада нашри бўлган «Globe and Mail»га гапирган.

Данилов шунингдек, рус армиясининг артиллерия ва оғир техникадаги устунлигини тан олди.

«Аскарларимиз бундан қўрқмайди. Биз ўз позицияларимизни ушлаб турамиз. Вақти-вақти билан қарши ҳужумга ўтамиз. Аммо уруш ҳали ҳам давом этмоқда, унинг якунига етиши жуда йироқ», - дейди украиналик амалдор.

Данилов Украина урушда қанча аскар йўқотганини айтишни истамаган, аммо унинг ишонтиришича, расмий Киевнинг йўқотишлари русларникидан анча кам. 

Таъкидлаш жоизки, Россия собиқ бош вазири Михаил Касьянов Украинадаги уруш икки йилга қадар давом этиши мумкинлигини айтганди. У Киев маъмурияти мағлубиятга учрагудек бўлса, кейинги нишон Болтиқбўйи давлатлари бўлишини ҳам башорат қилган. 

Аввалроқ, «Independent» нашри Америка разведкасининг Украинадаги вазият бўйича ҳисоботидан маълумотларни  келтирганди. Унга кўра, россиялик ҳарбийлар артиллерия ва ўт очиш ракета тизимлари сони бўйича 20 карра устунликка эга. Донбассдаги украин ҳарбийлари учун вазият яна шуниси билан оғирки, уларнинг ўқ-дорилари захираси деярли тугаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг