Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Уруш таҳдиди. Нэнси Пэлоси Тайванга келмоқдами?

Уруш таҳдиди. Нэнси Пэлоси Тайванга келмоқдами?

AҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пэлоси Осиёга турне давомида Сингапур, Малайзия, Корея Республикаси ва Японияга ташриф буюриш ниятида эканини айтди. 

Пэлоси Тайван ҳақида гапирмаган.

Бунгача AҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг Осиёга йўл олган махсус самолёти Гонолулу аэропортида Гавайига қўнганлиги ҳақида маълумот пайдо бўлганди. 

Сафар давомида Пелоси Тайванга ташриф буюриши мумкинлиги айтилган, аммо бу маълумот расман тасдиқланмаган.

Пэлосининг Тайванга эҳтимолий ташрифи расмий Пекиннинг ғазабига сабаб бўлди.

Аввал, Хитой мудофаа вазирлиги матбуот котиби Тань Кэфэй АҚШ Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Тайванга ташриф буюрса, Хитой ҳарбийлари қўл қовуштириб ўтирмаслиги ҳақида огоҳлантирди. Сўнгра, Си Цзинпин Жо Байден билан телефон суҳбатида олов ўйнамасликка чақирди.

Кеча эса Хитой армияси раҳбарияти саҳифасида урушга тайёргарлик чақириғи пайдо бўлди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг