Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Уруш Украинадан ташқарига чиқмоқда. Полша жанговар тайёргарликни оширади

Уруш Украинадан ташқарига чиқмоқда. Полша жанговар тайёргарликни оширади

Мамлакат шарқида ракеталарнинг қулаши билан боғлиқ ҳодиса муносабати билан ҳарбий қисмларда жанговар тайёргарлик оширилмоқда.

ВАРШАВА

Полша расмийлари мамлакат шарқига ракеталар қулаши билан боғлиқ ҳодиса туфайли мамлакатдаги айрим ҳарбий қисмларнинг жанговар тайёргарлигини оширишга қарор қилди.

Бу ҳақда Полша ҳукумати матбуот котиби Пиотр Мюллер Хавфсизлик ва мудофаа қўмитасининг фавқулодда йиғилишида баёнот берди.

«Рўй берган ҳолат муносабати билан Полша ҳудудидаги айрим ҳарбий қисмларнинг жанговар тайёргарлигини ошириш бўйича қарор қабул қилинди», — деди Мюллер.

Унинг сўзларига кўра, портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлган.

Мюллернинг айтишича, тегишли хизматлар воқеа ҳолатларини ўрганмоқда.

Бундан ташқари, Полша президенти Анжей Дуда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан мамлакат шарқидаги портлашлар ва альянс маслаҳатлашув келишувининг 4-моддасидан фойдаланиш имкониятларини муҳокама қилди. Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик бюроси раҳбари Яцек Севера учрашув якунлари бўйича маълум қилди.

Дуда бугун 16 ноябр куни Миллий хавфсизлик кенгаши йиғилишини ҳам ўтказади. Бу ҳақда Полша етакчиси идораси раҳбари Павел Шрот ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Полша бош вазири Матеуш Моравецкий Люблин ҳудудига иккита ракета қулагани сабабли Хавфсизлик ва мудофаа бўйича ҳукумат қўмитасининг шошилинч йиғилишини чақирган эди.

Хабар қилинишича, ракеталар дон қуритгичларга тегиб, икки киши ҳалок бўлган.

Россия элчиси Полша ташқи ишлар вазирлигига чақирилди

Полша Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат шарқига қулаган ракетанинг Россияда ишлаб чиқарилганлигини маълум қилди.

«Соат 15:40 да Лубелский водийсининг Пшеводув қишлоғи ҳудудига Россияда ишлаб чиқарилган ракета қулаб тушди, натижада Полша Республикасининг икки фуқароси ҳалок бўлди», — дейилади ТИВ хабарида.

Воқеа муносабати билан Россиянинг Варшавадаги элчиси Сергей Андреев Полша ТИВга чақирилиб, ундан «батафсил тушунтиришлар» бериш талаб қилинган.

АҚШ Полшага ракета ҳодисасини текширишда ёрдам беради

АҚШ президенти Жо Байден полшалик ҳамкасби Анжей Дуда билан суҳбатда Полшадаги портлашларни тергов қилишда АҚШ ёрдамини таклиф қилди. Бу ҳақда Оқ уй хабар берди.

Хабарга кўра, Байден ва Дуда Полшадаги ҳодиса билан боғлиқ кейинги қадамларни яқиндан мувофиқлаштиришга келишиб олган.

Европа Кенгаши раҳбари Полшадаги воқеа туфайли Европа Иттифоқи етакчиларининг йиғилишини чақирмоқда.

Европа Кенгаши раҳбари Чарлз Мишел Полшадаги воқеа сабабли G20 саммитида Европа Иттифоқи (ЕИ) етакчиларини йиғилишга чақиришини айтди. Бу ҳақда сиёсатчи ўзининг твиттер саҳифасида маълум қилди.

«Мен чоршанба куни Балидаги G20 саммитида иштирок этаётган Европа Иттифоқи етакчилари билан мувофиқлаштирувчи учрашув ўтказишни таклиф қиламан», — деб ёзган Мишел.

Латвия НАТОга чақириқ билан чиқди

Латвия ва Эстония Россия ракеталари Полша ҳудудига тушгани ҳақидаги хабарлардан хавотир билдирди ва «НАТО ҳудудининг ҳар бир қаричини ҳимоя қилишга» тайёрлигини маълум қилди.

Латвия мудофаа вазири Валдиса Домбровскиснинг сўзларига кўра, Шимолий Атлантика альянси Полша ва Украина ҳудудининг бир қисмини ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари билан таъминлаши мумкин.

Унинг қайд этишича, НАТО блоки ҳозирги вазиятда Шимолий Атлантика шартномасининг 4-моддасига мувофиқ ҳаракат қилиши керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг