Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ухлаётган одам «AirPods»ни ютиб юборди — наушник бутун...

Ухлаётган одам «AirPods»ни ютиб юборди — наушник бутун...

Фото: «PIXABAY.COM»

АҚШнинг Массачусетс штатида яшовчи Брэдфорд Готье ухлаётган чоғи «AirPods» симсиз наушникларидан бирини ютиб юборди, ёзмоқда «Daily Mail».

38 ёшли бу эркак сув ичаётганида кўнгли айниган, нафаси ҳам сиқишни бошлаган — у аввалига буни қор кураганидан кейинги чарчоққа йўйганди.

Готье кейинроқ симсиз наушникларидан бирини қидириб тополмади. Нафас олиши оғирлашавергач, шифокор ҳузурига борган.

Шифокорлар даставвал уни заҳарланган деб ўйлашди, рентген эса наушникни топди — ошқозонда.

Қурилмани беморга безиён чиқариб олишди. Наушник ҳам бутун, микрофонини ҳисобга олмаганда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг