Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Уятсиз-бузуқ ҳаракат содир этган қизларга маъмурий баённома расмийлаштирилди — ИИББ

Уятсиз-бузуқ ҳаракат содир этган қизларга маъмурий баённома расмийлаштирилди — ИИББ

Ижтимоий тармоқларда икки нафар қизнинг уятсиз-бузуқ ҳаракатлари акс этган видео тарқалиб кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Мазкур видео Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўрганилиб, қуйидагилар аниқланган.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 15-16 октябрь кунлари Бектемир туманида жойлашган савдо мажмуаси олдида ўтказилган «Дрифт шоу» тадбирида реклама фирмаларидан бири ичимлик сувини рекламаси учун икки нафар қизларни ёллаган.

Ушбу қизлар, яъни 1993 йилда туғилган Ю.Б. ҳамда 1985 йилда туғилган А.К.лар тадбир давомида жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан уятсиз-бузуқ ҳаракатларни содир этиб, жамоат тартибини бузишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИО ФМБ томонидан Ю.Б. ҳамда А.К.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарилк тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Бектемир тумани судига тақдим этилган.

Эслатиб ўтамиз, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ҳам ҳолат юзасидан тезкор ўрганиш ўтказиб, муносабат билдирганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг