Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«UzAuto Motors» автомобилларига навбатингиз қачон келишини биласизми?

«UzAuto Motors» автомобилларига навбатингиз қачон келишини биласизми?

Ҳозирги кунда «UzAuto Motors» орқали ҳар қандай турдаги автомобилни сотиб олиш учун навбатни my.gov.uz орқали масофадан текшириш имконияти мавжуд.

Ушбу хизматдан жисмоний ва юридик шахслар мутлақо бепул фойдаланишлари мумкин.

Бунинг учун ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди.

Шунчаки, «UzAuto Motors AJ» орқали автомобил сотиб олиш учун навбатни текшириш» хизмати танланади. Сўнг СТИР ёки ЖШШИР – қулай бўлгани белгиланади. Шартнома рақами киритилади ва текширишга ўтилади.

Жавоб автомат тарзда тақдим қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг