Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

UzAuto Motors'га очиқ танлов асосида 1800 дан ортиқ кадр ишга қабул қилинди

UzAuto Motors'га очиқ танлов асосида 1800 дан ортиқ кадр ишга қабул қилинди

«UzAuto Motors» АЖ томонидан Chevrolet Onix ва Tracker автомобил моделларини ишлаб чиқариш учун янги бўш иш ўринлари ташкил этилди ва танлов эълон қилинди. Танловда Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларидан 8 000 нафардан ортиқ фуқаролар онлайн тарзда аризалар топширишди. Номзодлар 4 босқичда саралаб олинди. Шу куни 1 800 нафардан ортиқ ходим ишга қабул қилинди.

Шунингдек, «O'zavtosanoat» АЖ va «UzAuto Motors» АЖ раҳбарияти ташаббуси билан Асака, Андижон ва Шаҳрихон туманларидаги кам таъминланган, чин етим, ярим етим, боқувчисини йўқотган ёшларни иш билан таъминлаш учун ҳокимликларга мурожаат билан чиқилди.

Мурожаатга биноан 400 нафардан ортиқ ёшларнинг рўйхати тақдим этилди. Тузилган ишчи гуруҳ томонидан ёшларнинг яшаш шароити ўрганилди. Ўрганишлар натижасида жами 300 нафардан ортиқ ёшлар ишга тавсия этилди.

UzAuto Motors нафақат автомобил ишлаб чиқаради балки малакали кадрларни катта жамоага қабул қилиб, уларнинг малакасини ошириб, маҳоратини юксалтириб мамлакатимиздаги турдош соҳаларга ҳам етказиб беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг