Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Uzcard ва Humo йил якунига қадар интеграция қилинади

Uzcard ва Humo йил якунига қадар интеграция қилинади

Uzcard ва Humo тўлов тизимлари ўзаро интеграцияси босқичма-босқич, жумладан 2023 йил май ойига қадар банкоматлар ҳамда 2023 йил якунига қадар тўлов терминаллари тизимини интеграция қилиш ишлари якунланади.

Бу борада Президентнинг аҳоли томонидан тўловларни амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратишга қаратилган қарори имзоланди.

Шунингдек, Ягона ғазна ҳисобварағи орқали ҳисоб-китобларни 24/7 режимида онлайн тартибда амалга ошириш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизими Марказий банкнинг «Тезкор тўловлар» тизимига интеграция қилинади.

Бундан ташқари, 2023 йил 1 майга қадар муддатга Тошкент шаҳрида ҳуқуқий эксперимент тариқасида виртуал касса билан қамраб олинган савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида нақд пул ечиш хизматини кўрсатиш амалиёти жорий этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг