Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Германияда ахлат ёқилғисига юрадиган автобуслар пайдо бўлди

Германияда ахлат ёқилғисига юрадиган автобуслар пайдо бўлди

Фото: «Euro-pulse.ru»

Германиянинг Вупперталь шаҳрида экологик тоза автобуслар қатнови йўлга қўйилди. Улар ахлатни ёқувчи энергостанциянинг водород ёқилғисига юради, дея хабар берди «ЕвроПульс».

Устига-устак, сув буғини ҳисобга олмаганда ҳеч қандай чиқинди ҳам ҳосил бўлмайди. Ҳозир бир неча йўналишларда ўнлаб ана шундай транспорт воситалари ҳаракатланмоқда. Кейинги йили уларнинг сонини икки бараварга кўпайтириш режалаштирилмоқда. Ҳар бир водород автобуси 75 тагача йўловчи ташишга мўлжалланган.

Мазкур лойиҳани Европа Иттифоқи, шунингдек, Германия ва Шимолий Рейн-Вестфалия федерал ерлари раҳбарияти қўллаб-қувватлашган. Агар водород автобуслари ишончли ва аҳолига ёқадиган бўлса, бундай транспорт воситалари Европанинг бошқа шаҳарларига ҳам олиб келинади.

Бундан ташқари, Германияда 2018 йилдан бери водород ёқилғисига ҳаракатланадиган поездлар қатнамоқда. Яқинда бундай поездлар Нидерландияда ҳам пайдо бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг