Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Валуевнинг шифохонага тушгани рад этилди

Валуевнинг шифохонага тушгани рад этилди

Россиялик боксчи, депутат Николай Валуевнинг ёрдамчиси унинг оёқларидаги муаммолар туфайли шифохонага ётқизилгани ҳақидаги маълумотни рад этди.

«Николай Сергеевич соппа-соғ. Оёқлари яхши. У шифохонада ётмайди, ҳеч ким оёғини синдирмаган. Валуев кеча Давлат Думасида эди. Эртага у бокс жанглари ҳақида фикрларини билдириши керак, у билан ҳамма нарса яхши, ҳеч қандай муаммо йўқ», дейди Валуевнинг ёрдамчиси Валерий Кузенков РБК нашрига.

Эслатиб ўтамиз, Валуев шифохонага тушгани ҳақида хабарлар ҳам  бугун тарқалганди.

2009 йил унга шифокорлар акромегалия ташхисини қўйишган, Валуев 2010 йилда спорт билан хайрлашишга мажбур бўлган.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг