Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вазирлар, ҳокимлар ва раҳбарларга биринчи галдаги вазифа эслатилди

Вазирлар, ҳокимлар ва раҳбарларга биринчи галдаги вазифа эслатилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президентимиз барча вазирлар, ҳокимлар ва тармоқ раҳбарлари, олийгоҳлар ректорлари рақамлаштиришни биринчи навбатдаги вазифалар қаторига олиб чиқиши лозимлигини таъкидлади.

Бу борада адлия, меҳнат, олий ва халқ таълими вазирликлари, солиқ, божхона идоралари, Навоий комбинати, «Автосаноат», «Саноат қурилиш банки»да рақамлаштириш бўйича натижалар борлиги қайд этилди.

Лекин, Транспорт, Энергетика вазирликлари, Ветеринария қўмитаси, «Uzbekistan Airports», «Темир йўллари», «Агросуғурта»да ишлар аҳволи суст.

«Хорижий корхоналар ёшларимизга ишонч билдириб, жорий йилнинг ўзида 100 миллион долларлик хизматларга буюртма берган. Лекин, маҳаллий корхоналаримиз буюртмалари бундан анча кам.

Бундан ташқари, ҳудудларда ёшларни экспорт бозорларига чиқишга кўмаклашадиган тизим яратишимиз шарт ва зарур», деди Президент сўзининг якунида.

Сўнг сўз АКТ вазири Шерзод Шерматовга берилди. Вазир соҳадаги муаммо ва таклифлар юзасидан ахборот берди.

Давлатимиз раҳбари соҳа вакиллари билан очиқ фикр алмашди.

«Бугун биз биргаликда муҳокама қилган масала – бугунимиз, келажагимиз, айниқса, ёшларимизга муносиб иш ўринлари яратиш учун ўта муҳим замин», деди Президент Шавкат Мирзиёев мулоқотдан сўнг.

Давлатимиз раҳбари мактаб, лицей, коллеж, техникум ва олийгоҳлар директор ва ректорларига мурожаат қилиб, уларни ҳар бир ўқувчи ва талаба IT билимлари ва чет тилларини эгаллаб чиқишларига масъул бўлишга чақирди.

Бугун айтилган барча таклифлар бўйича тегишли қарорлар қабул қилиниши таъкидланди.

«Сиз, ёшлардан ҳамкасбларингиз, ҳамкорларингиз, ўртоқларингизга шуни етказишларингизни сўрайман.

Давлат томонидан IT соҳасини жадал ривожлантириш бўйича керак бўладиган барча шароит ва имкониятларни яратамиз. Ўзимдан бошлаб ҳамма раҳбарлар сизлар билан доимий мулоқотда бўламиз», деди Президент учрашув якунида.

Аввалроқ Президент 4 та масалани ҳал этишни таъкидлаб ўтганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг