Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида қатор тайинловлар амалга оширилди

Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида қатор тайинловлар амалга оширилди

Фото:«Xabar.uz»

Ҳукумат қарори асосида Вазирлар Маҳкамасининг Саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари котибиятига бир қатор масъул ходимлар лавозимларга тайинланди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар берди.

Унга кўра, Акмал Жуманазаров — котибият мудирининг ўринбосари — Иқтисодиёт тармоқларида ва ҳудудларда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш ва саноатда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари шўьбаси мудири этиб тайинланди. Шу муносабат билан у Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими ва хусусий тадбиркорлик масалалари котибиятининг Иқтисодиёт тармоқларида ва ҳудудларда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш ва саноатда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди.

Алишер Насретдинов — Базавий ва мудофаа саноати тармоқларини ривожлантириш масалалари шўъбаси мудирлигига ўтказилди. У бунгача Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибияти Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ва қишлоқ хўжалигида хизматлар соҳасини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис лавозимида ишлаб келаётган эди.

Борийхон Хаджиханов — Геология, ёқилғи-энергетика ва кимё саноатини ривожлантириш масалалари шўъбасига мудирлик қиладиган бўлди. Шу муносабат билан у Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибиятининг Нефть-газ тармоғи ва газ узатиш тизими масалалари бўйича бош мутахассиси лавозимидан озод қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг