Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вазирликларнинг очиқлик рейтинги тузилди

Вазирликларнинг очиқлик рейтинги тузилди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирлиги ушбу рейтингда 2-ўринни эгаллади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Ахборот соҳасини ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг миллий ОАВлардаги медиафаоллиги бўйича рейтинги тузилди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг 31 декабрь ҳолатига кўра тузилган мазкур рейтинг Ўзбекистонда етакчи ҳисобланган 50 та ОАВда эълон қилинган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги маълумотларнинг таҳлилига асосланди. Якуний рейтинг Ўзбекистон Республикасидаги 30 та вазирлик ва давлат қўмиталарининг фаолиятини ўрганишни ўз ичига олади.

Рейтинг кўрсаткичлари давлат идоралари матбуот хизматлари ва мансабдор шахсларининг кенг жамоатчилик эътиборини тортган фаолияти тўғрисидаги маълумотларни миллий оммавий ахборот воситаларида ёритишда фаоллик даражасини акс эттиришини назарда тутади.

Якуний кўрсаткичларни тузишда у ёки бу вазирлик фаолияти тўғрисида эълон қилинган оригинал материаллар, эълон қилинган ахборотнинг аудиторияси, тури, тоналлиги (салбий, нейтрал ёки салбий), ахборотга нисбатан изоҳлар сони, кўришлар сони ва бошқалар инобатга олинган.

Вазирлик ва қўмиталар

Ахборот очиқлиги индекси

1.   

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

12 123

2.   

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11 215

3.   

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси

11 201

4.   

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

10 214

5.   

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

8 549

6.   

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

8 491

7.   

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

8 419

8.   

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

8 196

9.   

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

8 192

10.                     

Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги

7 112

11.                     

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

7 086

12.                     

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

6 980

13.                     

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

6 834

14.                     

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги

6 547

15.                     

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

6 485

16.                     

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

6 276

17.                     

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

6 182

18.                     

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

6 104

19.                     

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

5 983

20.                     

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги

5 974

21.                     

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

5 945

22.                     

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

5 804

23.                     

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

5 754

24.                     

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

5 737

25.                     

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

5 674

26.                     

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги

5 552

27.                     

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

5 489

28.                     

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

5 447

29.                     

Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

5 442

30.                     

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги

5 270

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 1 январдан бир қатор вазирликлар бирлаштирилиб, айримларининг номланиши ўзгарди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг