Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Венецияда 79-халқаро кинофестивал бошланди

Венецияда 79-халқаро кинофестивал бошланди

Фото: Getty Images

Италиянинг Венеция шаҳрида 79-халқаро кинофестивал бошланди.

Бу йилги фестивал танловига 23 та кинофильм қўйилган. Улар орасида — «Чумолилар ҳукмдори» (режиссёр — Жанни Амелио), «Кит» (Даррен Аронофски), «Малласоч аёл» (Эндрю Доминик), «Тар» (Тодд Филд), «Бардо» (Алехандро Инярриту), «Ўғил» (Флориан Зеллер) ва бошқалар.

Фестивални режиссёр Ноа Баумбахнинг «Оқ шовқин» фильми очиб берди. У Адолф Гитлерни ўрганаётган университет профессори ҳақида.

Катрин Денёв.

Биринчи кун илк мукофот топширилди: кино тараққиётига қўшган ҳиссаси учун француз актрисаси Катрин Денёв«Олтин шер»ли бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг