Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Венгрия авиакомпанияси Тошкентдан Абу Дабига рейслар йўлга қўяди

Венгрия авиакомпанияси Тошкентдан Абу Дабига рейслар йўлга қўяди

Венгриянинг Wizz Air авиакомпанияси Aбу Даби ва Тошкентни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди.

Биринчи режалаштирилган йўловчи рейси 2023 йил 25 январга белгиланган. Парвозлар Airbus A320 ва A321 самолётларида ҳафтасига уч марта — душанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилади.

Wizz Air — Венгриянинг арзон авиакомпанияси бўлиб, штаб-квартираси Венгрия пойтахти Будапештда жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, 13 декабр кунидан бошлаб Wizz Air Самарқанд аэропортига ҳафтасига икки марта — сешанба ва шанба кунлари парвозларни йўлга қўйишни режалаштирганини маълум қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг