Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Версал ва Луврдаги тунги чироқлар эртароқ ўчирилади – Франция маданият вазири

Версал ва Луврдаги тунги чироқлар эртароқ ўчирилади – Франция маданият вазири

Париждаги Лувр пирамидасининг ёритилиши икки соатга, Версалнинг ёритилиши эса бир соатга қисқаради. Бу ҳақда Франция маданият вазири Рима Абдул-Малак France 2 телеканалида маълум қилган.

«Пирамида соат 23:00 гача ёритилади. Келгуси ҳафтадан бошлаб Версал саройи фасадининг ёритилишини 23:00 да эмас, 22:00 да тўхтатилади», – деди вазир.

Унинг қўшимча қилишича, энергияни тежаш бўйича аввалроқ Эйфел минорасининг ёруғлик безаклари камайтирилгани каби мазкур тартиб ҳам амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Париждаги бир қатор маъмурий бинолар энергия инқирози туфайли кечки 22:00 дан кейин ёритилмаслиги маълум қилинганди.

Маълумот учун, Эйфел минорасининг тунда ёритилиши йиллик энергия сарфининг 4 фоизини ташкил қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг