Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Тошкентда эркак 6 ёшли қизчага тегажоғлик қилди» видеосига расмий муносабат билдирилди

«Тошкентда эркак 6 ёшли қизчага тегажоғлик қилди» видеосига расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда «Тошкентда эркак 6 ёшли қизчага тегажоғлик қилди» сарлавҳали видеохабарлар тарқалди. Пойтахт судлари матбуот хизмати ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилди.

2022 йил 11 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судига Жиноят кодексининг 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисми ва 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) 1-қисми билан Р. Ш. га нисбатан бўлган жиноят иши судья О. Ҳайитовнинг иш юритувига келиб тушган.

Суд муҳокамаси 17 октябрдаги тайинлаш ажрими билан 26 октябрь кунига ёпиқ суд мажлисида кўриш учун тайинланиб, ёпиқ суд мажлисида ишни кўриш бошланган.

Жиноят-процессуал кодексининг 23-моддасига биноан «гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи унинг жиноят содир этишда айбдорлиги қонунда назарда тутилган тартибда исботлангунга ва қонуний кучга кирган суд ҳукми билан аниқлангунга қадар айбсиз ҳисобланади», шунингдек, Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддасида «...суднинг қонуний кучга кирган қарорлари жиноят процесси иштирокчиларининг розилиги билан ёки шахсини кўрсатмаган тарзда суднинг расмий веб-сайтида эълон қилиниши мумкин, бундан ёпиқ суд мажлисларида кўрилган ишлар бўйича суд қарорлари мустасно», деб белгилаб қўйилган.

Шунингдек, суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотларини суриштирувчи, терговчи ёки прокурорнинг рухсатисиз ошкор қилиш Жиноят кодексининг 239-моддаси (суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотларини ошкор қилиш) да кўрсатилган жиноий жавобгарликка тортилишга сабаб бўлади.

Ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган Р. Ш. га нисбатан бўлган жиноят иши ёпиқ суд мажлисида кўрилаётганлиги, суд ҳали ўзининг якуний қарорини эълон қилмасдан туриб, тергов ҳаракатлари жараёни видеотасвирлари ошкор қилинганлиги, қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши ва суднинг ишни холисона кўриб чиқишига тўсқинлик қилиш учун ўтказилаётган босим сифатида баҳоланиши маълум қилинади.

Қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилади, дейилади муносабатда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг