Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вояга етмаган қизга тегажоқлик қилган шахс қўлга олинди — ИИББ

Вояга етмаган қизга тегажоқлик қилган шахс қўлга олинди — ИИББ

Ижтимоий тармоқларда вояга етмаган қизга номаълум шахс тегажоғлик қилгани акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан текширув ўтказилмоқда.

Aниқланишича, жорий йилнинг 19 апрел куни тахминан соат 12.50 ларда 2005 йилда туғилган З.Б. Миробод тумани, Иноқобод кўчасида уйига қайтаётган вақтида орқасидан 1997 йилда туғилган Самарқанд вилояти Оқдарё туманида яшовчи Озод О. келиб, қучоқлаб, юзидан ўпиб қўйиб юборган ва воқеа жойидан қочиб кетган.

Ўтказилган тезкор тадбир натижасида Озод О. ушланган.

Текширув жараёнида Озод О. томонидан З.Б.нинг ҳеч қандай буюмлари олиб қўйилмаганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади, дейилади ИИББ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг