Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавируснинг ҳаво орқали юқиш эҳтимоли инкор этилмаяпти

Коронавируснинг ҳаво орқали юқиш эҳтимоли инкор этилмаяпти

Фото: «Depositphotos / ralwel»

Женевада бўлиб ўтган брифингда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг техник эксперти Бенедетта Аллегранци COVID-19 нинг ҳаво орқали юқиш эҳтимолини инкор этиб бўлмайди, бироқ барча далилларни текшириш кераклигини айтди.

«Одамлар кўп тўпланадиган, ҳаво айланмайдиган, ёпиқ жамоат жойларида вируснинг ҳаво орқали юқиш эҳтимолини инкор этиб бўлмайди. Бироқ далилларни тўплаб, уларни изоҳлаш керак ва биз буни қўллаб-қувватлаймиз», — деди Аллегранци.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия дея эълон қилди. ЖССТ маълумотларига кўра, дунё бўйича 11,3 миллиондан зиёд киши коронавирусга чалинган бўлиб, 532 мингдан ортиқ киши вафот этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг