Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Welt: Германия Украинага RCH-155 ўзиюрар гаубицаларини юборади

Welt: Германия Украинага RCH-155 ўзиюрар гаубицаларини юборади

Германиянинг Weltгазетасининг ёзишича, бир неча ҳафталик иккиланишлардан сўнг Германия ҳукумати Украинага қиймати 216 миллион евро бўлган 18 та RCH-155 ўзиюрар артиллерия мосламасини юборишга рози бўлган.

Welt газетаси қўлга киритган ҳужжатлардан маълум бўлишича, Киев гаубицаларни 14 июлдаёқ етказиб беришни сўраган. Бу ҳақда Украина мудофаа вазири Алексей Резниковнинг немис ҳамкасби Кристин Ламбрехтга йўллаган мактубида айтилган.

Бироқ, қурол ишлаб чиқарувчи КМВ ўз маҳсулотларини Украинага 30 ойдан кечиктирмай етказиб бера олиши мумкин.

RCH-155 – бу Бохер зирҳли транспортёрининг шассисига ўзиюрар артиллерия мосламаси. У 54 км гача бўлган масофа ва дақиқада 9 ўқ отадиган Л52 тўпи билан жиҳозланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг