Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«World of Tanks» ўйини тўплами энди Тошкентдаги маълумотлар марказида!

«World of Tanks» ўйини тўплами энди Тошкентдаги маълумотлар марказида!

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон ҳамда марказий осиёлик ўйин ишқибозлари учун ажойиб янгилик, деб хабар бермоқда «Ўзбектелеком» АК матбуот хизмати.

Қайд этилишича, «Ўзбектелеком» АК «World of Tanks», «World of Warplanes», «World of Warships» ва бошқа шу каби машҳур компютер ўйинларини яратувчилари ҳисобланган, бутун дунёга машҳур «Wargaming» компанияси, шунингдек «G-Core» технологик компания билан ҳамкорликда, «Ўзбектелеком» АКнинг «Ахборот тизимлари» филилали маълумотлар марказида янги RU11 ўйин тўплами, яъни «World of Tanks» ўйинларини ўрнатди.

«Ўйин учун 1.7 янгиланиш талқини чиқиши билан янги RU11 серверидан фойдаланиш имконияти пайдо бўлди. У Ўзбекистонда, Тошкент шаҳридаги маълумотлар марказига жойлаштирилди. Бу энг замонавий тармоқ, ҳисоблаш ускуналари ва ихтисослаштирилган дастурий таъминот мажмуаси бўлган кучли маълумот маркази ҳисобланади. Эндиликда Марказий Осиё фойдаланувчилари учун «World of Tanks»да ўйнаш янада қулай бўлади», дейилади компания хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг