Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Worldskills — қандай мусобақа? Ўзбекистон унда иштирок этиши керакми? (видео)

Август ойининг охирги ўн кунлигида Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида WorldSkills Kazan 2019 мусобақаси бўлиб ўтди. Ўз касбининг профессионаллари, ҳунармандлар, дастурчилар ва IT мутахассислари ўртасида кечадиган жаҳон чемпионати ҳар икки йилда ўтказиб турилади ва жуда оммалашиб бормоқда. Ўзбекистон ҳам WorldSkills ҳаракатига қўшилиш арафасида. Бу бизга нима беради?

Энг аввало юртимиздаги қўли гул уста ва ҳунармандлар, иқтидорли дастурчилар ҳамда ёш олимларимизнинг кашфиётини дунёга кўз-кўз қилиш имконини беради. Ўзбекистон сўнгги йилларда сайёҳлик салоҳиятини оширишга интилмоқда. WorldSkills даражасидаги мусобақа эса юртимиз номини яна-да ёйиш учун яхши бир имкониятдир. Энг муҳими — ёшларимиз сўнгги технологик ютуқлар билан танишиб бориши ва ўзлаштириши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари Эркин Мухитдинов Қозон шаҳрида бўлиб ўтган мусобақани кузатиб борди ва Xabar.uz билан бўлган суҳбатда бу борадаги таассуротларини сўзлаб берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг