Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

WSJ: Саудия ва БАА Россиядан катта чегирма билан нефть сотиб олмоқда

WSJ: Саудия ва БАА Россиядан катта чегирма билан нефть сотиб олмоқда

Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирлиги (БАА) Россия нефтини катта чегирма билан сотиб олмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal газетаси ёзмоқда.

«Россия дунё бўйлаб ўз энергия маҳсулотларини сотиб олувчи давлат излар экан, у кутилмаган жойдан савдо шерикларини топади. Булар Форс кўрфазидаги нефтга бой давлатлар бўлиши мумкин», деб ёзмоқда The Wall Street Journal.

Газетанинг ёзишича, Россияга қарши санкциялар уни кўплаб савдо шерикларидан узиб қўйгани сабабли, Саудия Арабистони ва БАА давлат компаниялари Россиядан нефть маҳсулотларини имтиёзли нархларда сотиб олмоқда.

Argus Media маълумотларига кўра, БААнинг Фуджейра амирлигидаги асосий омборидаги газ нефтининг ҳар ўнинчи баррели Россияга тегишли. Саудия Арабистони эса ҳар куни Россиядан 100 минг баррель нефть маҳсулотларини сотиб олмоқда.

Маълумот ўрнида, 2022 йилнинг 5 декабрь куни Европа Иттифоқи ва G7 давлатлари (Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, Франция, Япония ва АҚШ) ва Австралия ўртасида Россия нефтининг бир баррели учун 60 доллар нарх чегарасини ўрнатишга келишиб олишган эди.

Жорий йилнинг 5 февраль куни Европа Иттифоқи ва G7 давлатлари юқори нархда сотиладиган Россия нефть маҳсулотлари (масалан, дизель ва керосин) учун эмбарго жорий этиб, бир баррель учун 100 доллар нарх белгилаганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг