Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Халқ банки 5 ташаббус ижроси доирасида маданий-маърифий тадбир ташкил этди (фото)

Халқ банки 5 ташаббус ижроси доирасида маданий-маърифий тадбир ташкил этди (фото)

Фото:«Xabar.uz»

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббус доирасида Халқ банки томонидан жорий йилнинг 8 июнь куни пойтахтимиздаги Япон боғида «Баркамол авлод – юрт таянчи»  шиори остида банк ходимлари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Маълумки, ушбу беш ташаббус доирасида ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, истеъдодини юзага чиқариш ҳамда уларни жисмоний чиниқтириш, спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш мақсади мужассамлашган.

Албатта, мазкур ташаббуслар кенг жамоатчилик билан бирга Халқ банки жамоаси томонидан ҳам катта қизиқиш билан кутиб олинди.

Банк томонидан ўтказилган тадбирда таниқли санъаткор ва истеъдодли ижодкорлар концерт дастурлари билан рассомлар, спортчилар тадбир иштирокчилари бўлган ёшларга турли ўқув машғулотлари билан ўзгача кайфият улашди.

Эътиборлиси, ушбу ташаббусларни юртимиздаги барча ҳудудларда мавжуд Халқ банкининг филиаллари миқёсида кенг тарғиб қилиш режалаштирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг