Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Халқ банки болаларга мингдан ортиқ китоб совға қилди

Халқ банки болаларга мингдан ортиқ китоб совға қилди

Фото: «Xabar.uz»

Халқ банки 4 октябрь куни Чирчиқ шаҳридаги 14-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ўзлари танлаган 1000 дан ортиқ бадиий китоб ва ўқув қўлланмаларни ҳомийлик тарзида олиб берди.

Мазкур лойиҳа пойтахтимизда ўтказилган «TASHKENT BOOK FEST – 2019» I Тошкент халқаро китоб кўргазма-ярмаркасида доирасида амалга оширилди.

– Анчадан бери ўқимоқчи бўлиб юрган китобларимнинг ҳаммаси бу ерда бор экан. Ўзимни китоблар мамлакатига тушиб қолгандай ҳис қиляпман. Айниқса, бу ердан исталган китобимизни олишимиз мумкинлиги мени жуда ҳам хурсанд қилди, – деган Надежда Шустова.

Маълумот учун, Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилаётган ушбу йирик маданий тадбирда етти мамлакат — Буюк Британия, Германия, Қозоғистон, Корея, Қирғизистон, Россия, Туркия давлатларидан 16 та нашриёт ва китоб савдо ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг