Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Халқ банки раиси Сирдарё ва Тошкент вилояти фуқаролари билан учрашди

Халқ банки раиси Сирдарё ва Тошкент вилояти фуқаролари билан учрашди

Фото: Халқ банки матбуот хизмати

Тошкент вилояти Чиноз туманида Халқ банки бошқарув раиси иштирокида ўтган сайёр қабулда ҳудуддаги жисмоний ва юридик шахсларнинг бир қатор ечимини кутаётган муаммолари бартараф этилди. Бу ҳақда банк матубот хизмати хабар берди. 

Жумладан, Халқ банки мижози «Суюнов Хожиддин» ЯТТга йиллик 28 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 150 млн. сўм кредит маблағи ажратиб бериш тўғрисидаги мурожаати ижобий ҳал этиладиган бўлди.

Халқ банки Дўстобод филиали мижози ХК «Юсупов Фахриддин» пойафзал ва тикувчиликни ривожлантириш учун 200 кишидан иборат ишчи ўрни яратиш мақсадида 3 млрд. сўм миқдорида кредит ажратилишида амалий ёрдам сўради. Мижозга ушбу масала тез кунларда ижобий ҳал этилиши тушунтирилди.

Шунингдек, Сирдарё вилояти Ховос туманида ҳам Бошқарув Раиси иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди. Унда фуқароларнинг мурожаатлари ва муаммолари тингланди.

Хусусан, ЯТТ «Ибодуллаева Салима»га Халқ банкининг янги қурилаётган замонавий биносининг 3-қаватидан ўқув марказини очиш, унда тикувчилик, тўқувчилик, пазандачилик фаолиятларини ташкил этиб, ижара тўловисиз бепул фойдаланиш учун бериладиган бўлди.

– «Ҳар бир оила – тадбиркор»  дастури бўйича Халқ банкидан кредит ажратишларини сўрадим. Банк раҳбарияти мурожаатимни ижобий ҳал қилиб берадиган бўлишди. Уларнинг ёрдами билан энди оилавий бизнесимни бошлайман, – дейди фуқаро Дониёр Тўрақулов.

Ховос филиали мижози Тўрақулов Дониёрга «Ҳар бир оила – тадбиркор» давлат дастури асосида товар ва хизматлар етказиб берилгандан сўнг, 30 млн. сўм 8 фоизли имтиёзли кредит ажратиладиган бўлди. Ховос туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (И.Махмудов) таъминотчи корхона билан биргаликда ушбу мурожаатга масъул этиб белгиланди.

Халқ банки раҳбарияти билан сайёр қабуллар жойларда давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг