Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Халқ таълими вазирига янги ўринбосар тайинлади

Халқ таълими вазирига янги ўринбосар тайинлади

Фото: «uzedu.uz»

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 10 июндаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг ўринбосари тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Президент қарорига кўра Рустам Каримжонов Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу пайтгача Рустам Каримжонов Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги «Инновация, технология ва стратегия» маркази давлат унитар корхонаси директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Рустам Каримжонов 2019 йил сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланган Сарвар Бобохўжаев ўрнига тайинланди.

Рустам Каримжонов 2009 йилда Тошкент автомобиль йўллари институтини (бакалавр) ва 2011 йилда Корея Республикасидаги Халқаро Солбриж университети (магистратура)ни тамомлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг