Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Халқаро армия ўйинлари бўсағасида. Хориж давлат делегациялари келишни бошлади

Халқаро армия ўйинлари бўсағасида. Хориж давлат делегациялари келишни бошлади

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

26 июль куни Вьетнам Социалистик Республикаси ҳарбий делегацияси Халқаро армия ўйинларида иштирок этиш учун «Фориш» полигонига етиб келди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

Халқаро армия ўйинларини ўтказишга мўлжалланган Ўзбекистоннинг «Фориш» тоғ-дала полигони жорий йилнинг август ойида V «Халқаро армия ўйинлари – 2019» доирасида «Ҳарбий-тиббий эстафета» танловига биринчи марта мезбонлик қилади.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Меҳмонларни Мудофаа вазирлиги масъул офицерлари, ўқувчи ёшлар карнай-сурнай садолари остида ўзбекона удумлар билан тантанали равишда кутиб олди.

4 август куни старт оладиган «Ҳарбий-тиббий эстафета» танловида  Арманистон, Ангола, Озарбайжон, Беларусь, Россия, Зимбабве, Қозоғистон, Мьянма, Тожикистон, Ўзбекистон ва Венесуэла (кузатувчи мақомида) каби давлатлар ғолиблик учун ўзаро курашади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг