Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Халқаро туризм марказининг «Боқий шаҳар мажмуаси»га фотосаёҳат

Халқаро туризм марказининг «Боқий шаҳар мажмуаси»га фотосаёҳат

Фото: Xabar.uz

Президент Шавкат Мирзиёев «Буюк ипак йўли» халқаро туризм марказининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун Самарқандга жўнаб кетгани ҳақида хабар бергандик.

Давлат раҳбари ташриф доирасида вилоятдаги бунёдкорлик ишлари билан ҳам танишиши кутилмоқда.

Албатта, бугунги асосий ташриф манзили Самарқанд тумани ҳудудида жойлашган Халқаро туризм марказининг «Боқий шаҳар мажмуаси» бўлади.

Умумий майдони 7 гектарга тенг ушбу мажмуа «Samarkand Touristic Centre» МЧЖ буюртмаси асосида бунёд этилган.

Қабул қилиш қуввати: 1 000 киши.

Ҳудудида:

  • 1 та галерея ва қадимий шарқона бозор бор.

Ҳунармандчилик устахоналари:

  • 14 та, улардаги расталар сони — 36 та.

Шундан:

- кулолчилик устахонаси — 3 та;

- темирчилик устахонаси — 2 та;

- Самарқанд қоғози тайёрлаш устахонаси — 1 та;

- ипак гиламлари тўқиш цехи — 3 та;

- заргарлик устахонаси — 3 та;

- ёғоч ўймакорлиги устахонаси — 2 та.

Миллий таомлар ресторани: 2 та.

«Боқий шаҳар» тарихий мажмуасида рассомлик, амалий санъат, зардўзлик йўналишларида миллий ҳунармандчилик устахоналари, миллий услубдаги чойхоналар, ширинликлар савдо шохобчалари, Чорсу шарқ бозори, миллий кийимлар галереяси, савдо, кутубхона, қўғирчоқ театри ва шахмат мактаби жойлашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг