Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хатирчида бир неча савдо дўконлари ёниб кетди

Хатирчида бир неча савдо дўконлари ёниб кетди

8 ноябрь куни соат 23:12 да Навоий вилояти, Хатирчи тумани, «Навбаҳор» МФЙда жойлашган савдо дўконларида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 23:38 да бартараф этилган.

Дастлабки маълумотларга кўра ёнғин натижасида кийим-кечак, маиший техника, чинни-чиновор ва бошқа дўконларнинг 120 кв.м майдонда дўкон жиҳозлари, маҳсулотлари, шифт ва том қисми ёниб зарарланган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғиндан иморатларининг 1500 кв.м. майдони сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғинни келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг