Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда хавфли хамиртурушлар сотилаётгани аниқланди

Ўзбекистонда хавфли хамиртурушлар сотилаётгани аниқланди

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига «Central Asia Distribution» МЧЖнинг расмий вакили – дистрибьютори мурожаат қилиб, республика ҳудудида «Angel Дрожжи хлебопекарные сухие активные», «Angel разрыхлитель теста», «Angel Дрожжи хлебопекарные сухие инстантные» ва «Дрожа Baker Dream» савдо белгиси остидаги маҳсулотларнинг қалбакилаштирилган нусхалари сотилаётганлигини маълум қилинди, дея хабар бермоқда Агентлик ахборот хизмати.

Ҳудудларда жойлашган бозорлар ва савдо дўконларида контрафакт хамиртуруш маҳсулотларини аниқлаш юзасидан Агентликнинг ҳудудий тузилмалари томонидан 64 та мониторинг кузатувлари амалга оширилди. Натижада, Агентлик томонидан 54 та ҳолатда (85 фоизида) савдо ва хизмат кўрсатиш жойларида маҳсулотларнинг мавжуд ҳолатларда унинг юридик шахс номи ва савдо шохобча жойи қайд этилиб, мутасадди ташкилотларга зарур чораларни кўриш учун маълумотнома юборилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг