Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хавотирли рақамлар: Тошкентда ҳаво ҳарорати кескин ошиб кетиши кутилмоқда

Хавотирли рақамлар: Тошкентда ҳаво ҳарорати кескин ошиб кетиши кутилмоқда

Фото: Xabar.uz

2050 йилга бориб, пойтахт Тошкентда энг иссиқ ёз ойи ҳарорати +6,1 даражага юқорилаб кетиши айтилмоқда.

Ҳозирги ёз ойларининг меъёрдан 2-3 даража юқорилашига аста кўникяпмиз ва бу шу нуқтада тўхтаб туришини англатмайди, дея ёзади мутахассис Эркин Абдулаҳатов.

«Impact Faktori индекси юқори тавсифланган PLOS.ORG илмий журналида ажойиб мақола чоп этилган экан. Ишончли иқлим модел маълумотлари асосида олимлар дунёдаги 520 та шаҳардаги иқлим шароитининг 2050 йилда қандай ўзгаришга дуч келишини баҳолашган.

22 фоиз шаҳарларда 30 йилдан сўнг кутиладиган иқлим шароити ҳозирги мавжуд биронта шаҳар иқлимини такрорламаскан. Чорак асрдан сўнг Москва иқлими Софияга, Лондон ҳавоси Барселонага, Мадрид иқлими ҳозирги Марокаш иқлимига ўхшаб кетаркан» дея ёзади метеоролог.

Бошқача айтганда, келгуси 30 йилликда шимолий ярим шарда иқлим минтақалари 1000 км шимолга кўчади (йилига 20 кмдан).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг