Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Хазиналар ороли»ни қайси режиссёр суратга олиши маълум қилинди

«Хазиналар ороли»ни қайси режиссёр суратга олиши маълум қилинди

Фото: «Variety»

«Аждаҳони қандай қўлга ўргатиш мумкин» трилогияси режиссёри Дин Деблуа «Хазиналар ороли»ни суратга олади ва продюсерлик (шерикликда) қилади. Бу ҳақда «Variety» хабар берган.

Аввалроқ Деблуа «Hasbro ва «Paramount» киностудиялари учун «Микронавтлар»ни суратга олиши маълум бўлганди. Бу фильмнинг тақдимоти 2021 йилга мўлжалланган. Эндиги тахминларга кўра, Деблуа аввалига «Universal Pictures» учун «Хазиналар ороли»ни суратга олиб беради.

«Хазиналар ороли» — яхши мавзу, яхши асар, кўп марта экранлаштирилган, энг биринчиси, 1934 йилгисида Бэрри Уоллес ва Жеки Куперлар ўйнаган.

Янги талқиндаги фильм ҳам қизиқарли бўлиши кутиляпти, негаки, сценарийнавислардан бири — Эван Спилиотопулос («Соҳибжамол ва махлуқ» сценарийси муаллифларидан бири).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг