Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Херсон вилоятида Украинани қўллаган аёл омма олдида қатл қилинди

Херсон вилоятида Украинани қўллаган аёл омма олдида қатл қилинди

Херсон вилоятининг қўшиб олинган қисмида жойлашган Скадовск шаҳрида 56 ёшли маҳаллий фуқаро Татяна Мудренко россияпараст полициячилар билан тўқнаш келгани учун омма олдида қатл этилди.

Хабарга кўра, Мудренко ҳамшира бўлиб ишлаган ва Россия ишғолига қарши фаол норозилик билдирган. Сўнгги зиддиятлардан бири октябрь бошида юз берган, ўшанда у украиналик полициячиларга Россия ҳарбийлари билан ҳамкорлик қилаётгани учун танбеҳ берган ва «Скадовск — бу Украина!» — деб қичқирган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, кўп ўтмай аёл ва унинг турмуш ўртоғи ҳибсга олинган. 15 октябрь куни Чернаяга синглиси вафот этгани ҳақида хабар берилган.

Қўшнилари даъво қилишича, Мудренконинг «оғзига нимадир томизиб», сўнг суд биноси олдига осишган. Орехов озод этилган, унинг бир қўли синган, танасида эса дўппослаш излари бўлган. Мудренконинг дафн маросимидан кейин у яна ғойиб бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг