Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Херсондаги Антоновский кўприги портлатилди

Херсондаги Антоновский кўприги портлатилди

Кеча 11 ноябрь куни тунда Херсондаги Антоновский кўприги портлатилди. Объект рус қўшинлари Днепрнинг ўнг қирғоғидан чапга олиб чиқиш пайтида портлатилган.

Херсон вилояти ҳукумати раиси Сергей Элисеэв Антоновский кўпригига зарар етказилгани ҳақидаги хабарларни рад этди. У объект худди шу ҳолатда эканлигини айтди.

Маълумотларга кўра, Украина қуролли кучлари Херсонда фаол операциялари бошланишидан олдин Херсон вилоятидаги учта Тягинский, Даревский ва Нововасилевский кўприклари портлатиб юборилган.

Ҳозирча, кўприкни қайси томон портлатиб юборгани маълум эмас.

Украина армияси рус қўшинлари Херсонни тарк эта бошлагач, шаҳрга кириб келди. Тармоқларда Херсон аҳолиси Украина қуролли кучларини гул ва олқишлар билан кутиб олаётгани акс этган видеолар тарқалди.

Эслатиб ўтамиз, 9 ноябрь куни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Украинадаги рус қўшинларини Херсондан олиб чиқишни бошлаш ҳақида буйруқ берган эди.

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг